Қайғурманг!

22:05 10.07.2019 606

Қайғурманг! Касал тузалади, мусибат арийди, гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.

Қайғурманг! Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингизми? Оғир кунларнинг ортида фаровонлик, кенглик ва яхши ҳаёт бор.

 Қайғурманг! Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни қондиради. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортидан лаззатли ором келади. Дард-аламларни соғлик лаззати аритади. Бунинг учун сиз бир оз сабр қилишингиз ва бир лаҳза кутишингиз зарур, холос.

Қайғурманг! Буюк қудрат нуфузи, қазонинг воқеъ бўлиш ва қадарнинг узил-кесиллиги олдида табиблар ҳайрон, ҳакимлар ва уламолар ожиз, ҳийлалар мағлубдир.

Шеър:

Шаксиз келиб қолар енгиллик бир кун,
Шубҳасиз нафсимиз бўлажак сокин,
Ғам-ташвиш йўлиқса, умидни узма,
Умидсиз пайтда ҳам, енгиллик яқин.


"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!