Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қайроққум сув омбори Ўзбекистон учун шунчалар хавфлими?

2207

Тожикистон республикаси Хўжанд вилоятида жойлашган Қайроққум сув омбори ёрилгани, сув Ўзбекистон томонга оқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ўзи шундоғам Сардоба фожиасидан юрак олдириб қўйган Сирдарё вилояти аҳолиси бундан ваҳимага тушган. Бу хабарларнинг асоссиз ва ёлғон экани Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан расман билдирилди.

Ҳатто Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг ваҳимага тушган аҳолини шахсан ўзи бориб тинчлантиргани хабар қилинди.

Хўш, бу сув омбори қаерда ва унинг ҳолати ҳақида хабар беришни лозим кўрдик.

Қайроққум сув омбори — Фарғона водийсининг ғарбий қисмидаги гидротехника иншооти (Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида). Сирдарёни тўсган Қайроққум гидроузели тўғони билан ҳосил қилинган; 1956—58 йилларда тўлдирилган. Сув юзаси майдони 513 км2, фойдали ҳажми 2,6 млрд. м3. Узунлиги 60 км, максимал эни 20 км, ўртача чуқурлиги 8,2 м, максимал чуқурлиги 30 м. У Сирдарё оқимини мавсумий, қисман кўп йиллик тартибга солади, доимий суториш майд. 475 минг га дан ортиқ. Қайроққум сув омбори таркибига қуввати 426 МВт бўлган ГЭС, тўғон гидроузели, умумий уз. 27 км бўлган чап қирғоқ марза дамбалари, сув ости зонасини горизонтал ва вертикал дренажловчи насос қурилмалари комплекси киради. Сув омборидан сув ўтказиш имконияти 20 м3/с бўлган Хўжабақирғон (чап қирғоқ) ва Самғор (ўнг қирғоқ) суғориш насос станциялари сув олади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, асоссиз миш-мишлар чиқариб одамлар орасида ваҳима тарқатиш ўта хунук ва оғир гуноҳ ишдир. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига маслаҳатимиз: текширилмаган, таги йўқ гапларни тарқатманг! Бу динимизда ҳам қораланган ишдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

455 16:00 27.02.2021

"Ғузор-Регар" электр тармоғини тиклаш ишлари бошланди

296 17:10 19.02.2021

Ташқи ишлар вазири сафарга чиқади

549 18:30 16.02.2021

Тожикистонда Наврўз байрами катта тантана қилинмайди

486 15:05 12.02.2021

Марказий Осиёнинг энг йирик масжиди қачон очилиши номаълум

1749 18:35 11.02.2021

Хўжандда ўзбек-тожик университети очилади

285 18:30 09.02.2021
« Орқага