Илм

Қайси масалада бир биримизга ёрдамлашишимиз керак?

424

Аллоҳ таоло:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ 

Яъни: "Яхшилик ва тақвода ўзаро кўмаклашинг" деди. (Моида сураси, 2-оят)

Яна Аллоҳ таоло:

 (وَالْعَصْرِ  إِنَّ الْإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ  إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ)

Яъни: "Аср билан қасам. Албатта, инсон хусрон (зиён)дадир. Магар, иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир" деди. (Аср сураси,1-3-оятлар)
قال الإمام الشافعي رحمه الله كلاما معناه: إن الناس أو أكثرهم في غفلة عن تدبرهم هذه السورة

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: " Албатта, аксар одамлар бу суранинг маъноларини тадаббур қилишдан ғафлатдадирлар" дедилар.

Тафсир: "عصر"дан мурод, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида заволдан қуёш ботгунича бўлган вақтдир. 

Аллома Қатода раҳматуллоҳи алайҳ наздларида куннинг охирги соатидир.

Муқотил раҳматуллоҳи алайҳ наздларида аср намозидир.

Омма муфассирлар наздида вақт муроддир. Чунки, инсоннинг барча ҳолатлари, униб-ўсиши, ҳаракоту-саканоти барчаси айни вақт билан боғлиқдир.

"Хуср"нинг маъноси, асл молнинг зое бўлишидир. Чунки, агар инсон ҳаётини охират амаллари ила машғул қилмаса, у ҳолда унинг асл моли бўлган умри зое кетади.

"Тавосо бил-ҳаққ" - "Тавосо" васийятдан олинган. "Васийят" деб бировга таъкидли ва  таъсирли тарзда насиҳат қилишга айтадилар. Шу сабабдан ўлаётган кимсанинг ўлим чоғидаги гапини ҳам васийят дейдилар.

Аввалги икки қисм, яъни, иймон ва солиҳ амал инсоннинг ўзига тааллуқлидир.

Охирги икки қисм, яъни, ҳақ йўл ва сабрга чақиришлик, омма мусулмонларнинг  ҳидояти ва ислоҳига тааллуқлидир.

"Тавасо бис-собр" - "сабр"нинг маъноси, ўзини тутиб туришликдир. Демак, сабр барча солиҳ амалларни адо қилишлик ва гуноҳлардан сақланишлик ҳамда ўзгаларга амру-маъруф қилганда, улардан етадиган озорга бардошли бўлишликдир.

Бу суранинг аҳамияти юқорида зикр қилинган Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларидан маълумдир.

Шунингдек, Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ нақл қиладиларки, саҳобаи киромлар ўзаро учрашганларида, токи, бир-бирларига “Аср” сурасини ўқимасдан ажралиб кетмас эдилар.

Абдулқайюм Комил таржимаси

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ билан мулк талашган бойвачча...

5685 09:43 06.07.2020

Аллоҳга қандай яқинлашамиз?

1001 09:00 18.04.2020

Аллоҳ кимларни севади?

1670 08:00 17.04.2020

Ҳеч қачон Аллоҳдан бошқа ила қасам ичмади

782 09:00 15.04.2020

Аллоҳга суянмаганнинг ҳолига вой!

1416 08:00 15.04.2020

Аллоҳ назар қилмайдиган 3 тоифа

3039 13:30 13.04.2020
« Орқага