Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қайси садақанинг ажри улуғ?

1660

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилади: Бир киши пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига келиб сўради:

- Эй Аллоҳнинг элчиси! Қайси садақанинг ажри улуғ? 

- Ўзинг соғлом, молинг кетишига қизғаниб - камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишни умид қилиб турганингда қилган садақанг улуғдир, - дедилар Росулуллоҳ алайҳиссалом. - Вақтни чўзмагинки, жон ҳалқумга келганда "фалончига бунча, пистончига мунча" деб қоласан, ҳолбуки мол ўзи фалончиники бўлиб бўлди.

Муттафақун алайҳ (Бухорий ва Муслим ривояти).

* * *

Ким энг афзал эҳсон, энг улуғ садақа қилмоқчи бўлса, ҳали кучдан қолмай, ўлим шарпаси келмасдан қилиб олсин. Камбағал бўлиб қолармиканман деб хавфсираб турган пайтида қилсин. 

Зотан, Аллоҳ учун молини сарф этганларни Аллоҳ таолонинг ўзи қўрийди, ўзинигина эмас, фарзандларини ҳам. Зеро, солиҳларнинг солиҳлиги аксар ҳолларда зурриётларига ҳам таъсир қилади. Шунингдек, ёмонларнинг ёмонлиги ҳам зурриётларига касри урмай қолмайди.

Гап садақа ҳақида экан, замондош машойихлардан бири ҳикоя қилган бир воқеани айтиб ўтиш ўринли бўлса керак.

Францияда оддий ишчи бўлиб ишлаб юрган бир киши бор эди. У ҳар ой маошидан бир қисмини бириктириб қўяр, қариганда юртига қайтиб, ўзи ва бола-чақасига бир уй сотиб олишни ният қилган, ижарага пул тўлашдан қутулиб, умрининг охирини ўз уйида хотиржам яшаб ўтказишни кўзда тутган эди.

Бир куни банкка бориб, орттирилган маблағнинг қанча бўлганини аниқлаб келди. 63 000 евро бўлибди. Бу пул юртида яхшигина уй олишга етадиган маблағ эди.

Хотиржам уйига қайтиб, эртаси жума куни жума намозига эрта отланди.

Масжидда зикру тасбеҳ, тиловат қилиб ўтирар экан, имом минбарга чиқиб, Аллоҳ учун, унинг уйи учун пул сарфлаш энг афзал амаллардан бири эканини таъкидлаб ўтди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг "Ким Аллоҳ учун масжид қурадиган бўлса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради" деган ҳадиси шарифини эслатди.

Масжиддан чиқар экан, бу киши қатъий қарорга келиб бўлган эди. 

Шартта банкка бориб, пулларнинг барчасини олди-да, янги қурилаётган масжидлардан бирига элтиб берди!

Ла илаҳа илаллоҳ... Бундай фидойиликни ҳар ким ҳам қилавермайди. Кишини бундай ҳаракатга келтириш учун қалбдаги иймон ундови жуда кучли бўлиши керак. Охиратга интилиш жуда ошиқ бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни охират учун яшайдиган бандаларидан қилсин.  Омин.

Сайфуллоҳ НОСИР

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг аҳволи...

885 12:00 11.09.2020

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2320 18:10 01.09.2020

“Қирқ ёш Аллоҳдан бандага юборилган элчидир”

2302 12:25 01.09.2020

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати

900 21:30 30.08.2020

Муҳим таҳлил: Пайғамбар алайҳиссалом қатнашган жангларда ўлимлар фоизи нега паст?

1890 12:30 19.08.2020
« Орқага