Таҳлил

Қайси шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга?

431

Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга:

1) Онкологик касалликларга чалинганлар;

2) Сил касаллигига чалинганлар;

3) Мохов касаллигига чалинганлар;

4) Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;

5) Руҳий касалликларга чалинганлар;

6) ОИВ касаллигини юқтирганлар;

7) Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;

8) Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

9) 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

10) 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;

11) Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;

12) Байналмилалчи жангчилар;

13) Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Ҳудудий ахборот

УЛАШИНГ:

« Орқага