Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Саволим бор...

Қайсидир ойда 600 ракат намоз ўқиса, қазо ўрнида ўтадими?

2003

Савол:

Қайсидир ойда 600 ракат намоз ўқиса, ўқилмаган намозларининг қазоси ўрнида ўтадими?


Жавоб:

Намоз динимизнинг асосий рукнларидан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам аввало уни вақтида ўқиш жуда муҳим эмас, қайсидир вақтда ўқиса ҳам бўлади деб ишонмаслик керак. Чунки намозни вақтида ўқиш фарз бўлиб, жуда муҳим масала ҳисобланади. Қазо қасддан бўладими, унутиб қолдириладими ё бошқа сабаб, барибир фарзу вожиб намозларни қазосини ўқиб олиш шарт. Фақат баъзи кишилар бундан мустасно, масалан, руҳий бетоб кишиларга ёки бир неча кун беҳуш ётган инсонларга ҳам қазосини ўқимоқ шарт эмас. Бунга сабаб намознинг қазо қилиниши унинг ихтиёри ила содир бўлмаганидир. Ёки куфр диёрида бир одам иймонга келса, илгари намознинг фарзлигини тушунмагани учун қазо вожиб бўлмайди. Бир кундан ошиқ вақт намозларини оғир касаллик туфайли ҳатто имо-ишора қилиб ҳам ўқий олмаса, у ҳам намозларининг қазосини ўқимайди. Сафар вақтида қазо қилинган намозлар муқим бўлганда мусофир бўлгандагидек, қаср қилиб намоз қазоси ўқилади. Ва аксинча, сафарда юрган пайтда муқимликдаги қазо намозини муқим ҳолатдагидек ўқийди. 

Умрнинг ҳамма вақти қазо вақти ҳисобланади, айнан қайсидир вақт қазо вақти эмас, лекин уни тезроқ адо этиш лозим. Намоз фарз этилган даврдан бошлаб намозини қазо қилмаган бўлса, қазолари сони 6 тага етмаган инсонлар – соҳиби тартиблардир. Бундай кишилар, масалан бомдодни қазо этган бўлса-ю, пешин вақти ҳам яқин бўлса аввало қазосини ўқийди, кейин пешин намозига киришади. Бироқ жуда вақт кам қолган пайтда, масалан, асрнинг вақти чиқиб кетаётганда, пешин ўқилмай қолган бўлса ҳам аср намози ўқилади. Агар соҳиби тартиб бўлмаса, қайси намознинг қазосини ўқиса ўқийверади. Аёллар узрли ҳолда бўлган вақт намозларини қазо қилмайди. 

Яна бир савол бор: нафл ўқишим яхшими ёки қазо намозини ўқиш лозимми, деган. Афзали – қазони ўқишдир. Қазо намозлари ҳисобланиб, адо этилиши керак. Бунда мисол учун, бир йиллик қазо намозлар ўқишга ният қилинганда орада қолиб кетган намозлар бўлиш эҳтимоли бўлгани учун қазолар сонини кўпайтириб адо этиш яхшироқ бўлади. 

Бизнинг мазҳабимизда аввал қазо намозлари ўқилиши лозим, сўнгра нафл намозлари адо этилади. 

Қазонинг кўпайиб кетиши ҳам қазодаги тартибни соқит қилади. Масалан,  бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон қазоларини тартибламай, 30 та бомдод, 30 та пешин ва ҳоказо этиб ўқиса бўлади.

Валлоҳу аълам.

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага