Саволим бор...

Қазо намозларини қандай ўқийман?

1963

Савол:

Ассалому алайкум. Мен энди намозга кирдим. Илгари ўқилмаган намозларимнинг қазосини ўқиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.


Жавоб:

Намозларни ўз вақтида ўқишингиз фарз. Узрсиз намозни кечиктириш жоиз эмас. Ким намозни вақтидан ўтказиб юборса, унинг қазосини ўқиш лозим бўлади. Фарзнинг қазосини ўқиш фарз, вожибники вожиб. Суннат ва нафлларнинг қазоси, агар уларни ўқишга киришиб, бузилмаган бўлса, ўқилмайди. 
Бўш вақт топсангиз қазо намозни ўқийверинг. Қазони ўқиш вақтида қайси намозни ўқиётганингизни тайин қилишингиз керак.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага