Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қаззофийнинг ер ости "дарё"ларини қуритишди...

8405

Саҳрои Кабирнинг деярли марказида жойлашган Ливия сайёрамиздаги энг қуруқ ва иссиқ жойлардан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг атиги 5 фоиз ҳудудигагина қишлоқ хўжалиги учун етарлича ёмғир ёғади. Ливия шаҳарлари Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бўлиб, у ерда бир вақтлар шўр сувни тозалаш заводлари қурилган. Бироқ, фақат маиший мақсадларда фойдаланилган ушбу сув чиқариш жуда қимматга тушар эди. Бошқа эҳтиёжлар, хусусан ерларни суғориш учун сув камчил бўлган.

ХХ асрнинг охирида Муаммар Қаззофий сувсизликни енгиш учун сунъий дарёларни чўл остидан оқизиш орқали ўзгартиришга уринган эди: бу ҳозирги кунгача инсоният томонидан бошланган барча даврларнинг энг қийин лойиҳаси ҳисобланади.

1953 йилда Ливиянинг жанубида нефт қидириш пайтида ҳар бирининг ҳажми тахминан 35 минг куб километр бўлган улкан ичимлик суви манбалари топилган.

Деярли ўн йил ўтгач, суғориш тизимининг дастлабки режалари пайдо бўлди, аммо уни амалга ошириш фантастика ҳисобланди.

1969 йилда ҳокимиятга келган Қаззофий дарҳол топилган сув захиралари билан қизиқиб қолди. Унинг раҳбарлигида режа ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра 130 минг гектар ерга сув етказиб бериш мўлжалланди. Бу қуруқ иқлимли Ливияни қишлоқ хўжалиги мамлакатига айлантириш имконини берар эди.

Қаззофий президент бўлгач, нефт қазиб олишни миллийлаштирди ва ундан тушган маблағ фуқароларнинг эҳтиёжларига, уй-жой қурилиши ҳамда соғлиқни сақлашга йўналтирилган. Даромаднинг бир қисми айнан “буюк дарё” яратилишига сарфланди.

Дастлаб Қаззофий барча қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини мамлакат жанубига, сув топилган Саҳрои Кабирга кўчиришни режалаштирган. Бироқ ливияликларнинг ҳаммаси ҳам бунга рози бўлмади, чунки уларнинг аксарияти мамлакатнинг шимолида, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган шаҳарларда яшайди. Шунинг учун режа ўзгариб, сув шимолга йўналтирилди.

Катта лойиҳанинг бюджети фақат 1984 йилда маъқулланди ва улкан қурилиш бошланди. Қурилиш беш босқичга бўлинган, биринчи босқич - қазиш ишлари. Иккинчи босқич 1989 йилда бошланиб, қудуқлардан сув Триполитаниягача етиб борди. 1991 йилга келиб Аждабия, Буюк Умар Мухтор ва Ғардабия сув омборларига сув етказиб берилди.

Диаметри тўрт метр бўлган улкан қувурлар орқали сув оқа бошлади, бунинг учун Ал-Бурайкда махсус қувур заводи қурилган. 1996 йилда Триполига сув етиб борган, ўн йилдан сўнг Гиннеснинг Рекордлар китоби ливияликларнинг бу лойиҳасини дунёдаги энг йирик суғориш лойиҳаси деб тан олган.

Бироқ, бугунги кунда мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли лойиҳа тугалланмаганича қолиб кетди. 

"Мир" телеканалининг маълумотига кўра, "БМТ ҳарбий кучлари томонидан халқни ҳимоя қилиш баҳонасида айнан ўша "дарё"ларнинг бошланиш жойлари ва қувур ишлаб чиқарадиган завод атайин портлатиб юборилган...

Белорусия Президенти Александр Лукашенко НАТОнинг Ливиядаги операцияси ва Ливия раҳбарининг қатл этилишини ХХI аср вандализми, деб изоҳлаган эди.

"Буни қандай баҳолашимиз мумкин? Жуда салбий. НАТО қўшинларининг Ливиядаги ҳаракатларини қандай баҳолашимиз мумкин? БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ваколатларини бузишдир", - таъкидлаган Белорусия раҳбари. Қаранг: Ироқ, Афғонистон, бутун араб мамлакатлари. БМТ қаерда? Нега буларнинг барчасини олдини олмади? Агрессия содир бўлди, нафақат Муаммар Қаззофий, балки мамлакат раҳбарияти ўлдирилди", - деган Александр Лукашенко. "У қандай қилиб ўлдирилди? Хўш, улар отишганда, жангда ўлган бўлар эди. мамлакат бошлиғини НАТО махсус кучлари қўлга олган. Улар уни масхара қилишди, жароҳатлаб, қўлларини синдиришган ва қийноққа солишган".

Лукашенко: "Ливияда бундан ҳам ёмонроқ бўлади. Чунки табиий бойликларнинг улкан захиралари бор”, деб АҚШ, Италия, Франция, Германия каби давлатларнинг Ливияни талаётганига эътиборни қаратган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Элиф ва Меҳмет» мультсериали. 5-қисм

23 16:00 06.03.2021

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

108 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

254 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

99 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

212 14:05 06.03.2021

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

135 13:30 06.03.2021
« Орқага