Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қаззофийнинг ўғли Ливияга президент бўлмоқчи

1241

Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулислом президент сайловида номзод сифатида иштирок этиш учун ариза топширди. У керакли ҳужжатлари Ливия жанубида жойлашган Сабҳа шаҳридаги минтақавий сайлов комиссиясига тақдим этган. 

ТАССнинг хабар беришича, ушбу маълумотни Ливия марказий сайлов комиссияси тасдиқлаган. Ҳужжатлари текширилганидан ва тасдиқланганидан кейингина Сайфулислом номзод сифатида рўйхатга олиниши мумкин. 

Сайфулислом Қаззофий 1972 йилда туғилган. У Швейцария ва Британияда таҳсил олган, отаси даврида Ливиянинг Ғарб давлатлари билан ташқи алоқалари бўйича шуғулланган. Отаси ағдарилгандан сўнг қисқа вақт қаршилик ҳаракатини бошқарган, аммо 2011 йил охирида қўлга олиниб, судланган. 2017 йилда у Ливия ҳукумати эълон қилган амнистия туфайли озод этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ливияда президент сайловини 24 декабрда ўтказиш режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сайфулислом Қаззофий президентликка қайтадан номзод бўлди

1063 12:35 03.12.2021

Сайфулислом Қаззофийнинг номзоди рад этилгани ҳақидаги хабарлар асоссизми?

1485 16:25 16.11.2021

Қаззофийдан кейин: Ливияда бугун нималар бўляпти?

2819 21:15 20.10.2021

Ливияда умуммиллий ярашув эълон қилинди

1415 12:05 07.09.2021

Муаммар Қаззофий қайтадан дафн этилади

3487 22:55 06.09.2021
« Орқага