Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғиз-тожик норозилик нотаси

2339

Кеча Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чўн-Олой туманининг Унжу-Булоқ ҳудудидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги вазият ҳақида хабар берган эдик. Ушбу вазиятдан сўнг икки мамлакат бир-бирига норозилик нотаси юборган.

«Тожикистон томонидан ҳарбийларнинг автомобилларда ва енгил зирҳли транспорт воситаларида тўпланиши кузатилмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўрмоқда. Бироқ Тожикистоннинг чегара вакиллари телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти. Чегаранинг қирғиз-тожик қисмида жойлашган Қирғизистон Чегара хизматининг бўлинмалари хизматнинг кенгайтирилган версиясига ўтди», дейилган чегара хизмати хабарида.

Биринчи норозилик нотаси Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Тожикистон элчисига топширилган.

«Мавжуд келишувларга Тожикистон чегара вакиллари жавоб бермаяпти, шунингдек, алоқага ҳам чиқмаяпти ва шу билан икки мамлакат ўртасидаги тарангликни бартараф этиш учун музокаралар ўтказиш имкониятидан қочмоқда. Қирғизистон томони икки давлатнинг чегараолди ҳудудларида вазият янада кескинлашишининг олдини олиш учун Тожикистон томонидан Унжу-Булоқ ҳудудидан ўша ерга ўрнатилган контейнерларни, ҳарбий хизматчилар ва ускуналарни олиб чиқиб кетишни талаб қилади», дейилади хабарда.

Бунга жавобан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Қирғизистон элчисига нота топширган ва чегара бўлими аввалроқ икки мамлакатнинг қўшма баённомасида тасвирланган, чизилган ва келишилган Тожикистон ҳудудида эканини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистон ва Тожикистон делегациялари чегара бўйича навбатдаги музокараларни ўтказди

303 11:40 03.02.2023

Бишкекда юзни таниш тизимига эга камералар кўпайтирилади

305 13:35 02.02.2023

Ўзбекистонда қидирувга берилган Хитой фуқароси Ўш шаҳрида қўлга олинди

4893 11:57 02.02.2023

Қирғизистонга «Печора-2 БМ» зенит-ракета мажмуаси тақдим этилди

1176 19:03 01.02.2023

Россиядаги қирғизистонлик маҳбус Украинада ҳалок бўлди

791 14:30 30.01.2023

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикасига борди

723 17:31 26.01.2023
« Орқага