Қирғизистон фуқароларини Сурия ва Ироқдан қайтаришни бошлайди

12:45 17.08.2019 538

Қирғизистон ИШИД сафида турли жиноятларни амалга оширган фуқароларининг фарзандларини мамлакатга қайтариш ишларини бошлайди. Улар реабилитация дастури доирасида қайта тарбияланади, дея хабар бермоқда «Анадолу».

Қизғизистон разведкасининг жума кунги баёнотида президент Сооронбай Жеэнбеков Сурия ва Ироқдаги лагерларда қолаётган мамлакат фуқароларини қайтариш тўғрисида кўрсатма бергани айтилган.

Маълум қилинишича, аввало болалар ва ёшлар мамлакатга қайтарилади. Уларнинг яқинлари эса тергов олиб борилганидан кейин олиб келинади.

Сурия ва Ироқда тахминан 500-1000 нафар атрофида Қирғизистон фуқаролари бор.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!