Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон фуқаролик масаласида дунёда биринчи ўринда

6206

Қирғизистон фуқароликсизликка қарши курашда ҳақиқий ютуқни амалга оширди ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун намуна бўлди: беш йил ичида у ерда фуқаролиги бўлмаганлар сони 13 мингдан нолга камайди. Бу ҳақда бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича агентлиги хабар берди.

Бугун Бишкекда бўлиб ўтган тантанали маросимда аввал фуқаролиги бўлмаган 50 нафар шахс, жумладан, 15 нафар бола Қирғизистон фуқаролигини қабул қилиб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва паспорт олди. Улар навбатда "охирги" эдилар ва энди бу мамлакатда фуқаролиги бўлмаган одамлар йўқ. 

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Марказий Осиёда юз минглаб одамлар ҳеч қайси давлат фуқаролигисиз қолди. 2014 йилда бошланган #IBelong кампанияси доирасида Қирғизистон ҳукумати фуқаролиги бўлмаган 13 700 нафар киши, жумладан 2000 нафар болаларни аниқлади ва уларга мамлакат фуқаролигини берди. #IBelong кампанияси 2024 йилга бориб дунёда фуқароликсизликка барҳам беришни мақсад қилган. 

(БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг #IBelong ўн йиллик кампанияси (2014-2024) “Дунёда фуқароликсизликка чек қўйиш” мақсадида тузилган платформа)

“Фуқаролик йўқлиги билан боғлиқ барча аниқланган ҳолатларни муваффақиятли ҳал қилган Қирғизистон дунёга ажойиб ўрнак кўрсатди, умид қиламанки, бошқалар ҳам бунга эътибор қаратади”, — деди Қочқинлар бўйича Олий комиссар Филиппо Гранди.   

Дунёда 10 миллион нафарга яқин одам ҳеч қандай давлатнинг фуқароси эмас. Улардан 500 минг нафари Европа давлатларида яшайди. Улар орасида асосий ҳуқуқлардан маҳрум бўлган минглаб болалар ҳам бор.

Фуқаролиги бўлмаган, шунинг учун ҳужжатсиз болалар кўпинча ўқиш ва тиббий ёрдам олиш имкониятига эга эмаслар. Улар эркин ҳаракатлана олмайдилар ва кўпинча камситишларга дуч келишади. 

2010 йилдан бошлаб Европада бошпана сўраб мурожаат қилган болалар сони тез суръатлар билан ўсди. 2017 йилда 2100 нафар шундай болалар рўйхатга олинган, бу БМТ #IBelong кампаниясини бошлаган 2014 йилга нисбатан тўрт баробар кўп. Қочқинлар бошқармаси 1954 йилги Фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мақоми тўғрисидаги конвенция ва 1961 йилги Фуқароликсизликни қисқартириш тўғрисидаги конвенциянинг аҳамиятини эслатиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

36 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

204 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

259 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

428 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

487 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

304 09:30 01.10.2022
« Орқага