Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон Хитойга: “Қарзимизни кейинроқ тўлайлик...”

2070

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Хитойдан қарзлар бўйича тўловларини енгиллаштиришни ва тўловлар муддатини узайтиришни сўради. 

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Жээнбеков Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Учрашув чоғида Қирғизистон раҳбари Хитойдан қарзлар масласида коронавирус инфекциясининг макроиқтисодий ҳолатга салбий таъсирини эътиборга олишни сўради. 

Жээнбековнинг қайд этишича, Қирғизистон томони Хитой билан электрон савдо ва ахборот технологиялари соҳаларида ҳамкорлик қилиш, пировардида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш тарафдори.  

Қирғизистоннинг Хитойдан 3,874 миллиард доллар қарзи бор. Шундан 1,794 миллиард долларини Хитой Экспорт-импорт банкига қайтариши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бишкекда бир ойда бешинчи марта ҳоким ўзгарди

229 15:18 27.10.2020

Қирғизистонда президент сайловининг аниқ санаси маълум бўлди

309 18:35 24.10.2020

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

11768 11:41 21.10.2020

Қирғизистоннинг вақтинчалик президенти оқланди

849 16:32 20.10.2020

“Қирғизистон ва Россия шу пайтгача бирга бўлган, бундан кейин ҳам бўлади”

1071 09:31 20.10.2020

Қирғизистон: президент сайлови январда ўтказилади

562 14:45 16.10.2020
« Орқага