Қирғизистон президентлигига номзод Садир Жапаров агар сайловда ютиб чиқса, мактабларда дин дарси ўқитилишини йўлга қўймоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kloop.kg хабар бермоқда.
“Мактабларда имон дарсини ўқитиш керак. Ана шунда ҳозирги муаммолардан илдизи билан қутуламиз. Одамлар турли-туман йўналишларига берилиб кетганини ўзингиз кўриб турибсиз: ҳизбут таҳрир, баптизм, буддизм ва ҳоказо. Диний билими бўлмагани учун 11 синфни битирган болаларни осонлик билан Сурияга олиб кетишяпти”, – деди у Жалолобод шаҳридаги чиқишида.
Унинг айтишича, “ислом университетларини битириб, ишсиз юрган мингга яқин киши бор, улар мактабларда дарс бера бошласа, 10-15 йилда ҳаммаси ўз изига тушади”.
“Бу – ҳозирча режа. Биз муҳокама қиламиз, муфтийлик, диний арбоблар ва Таълим вазирлиги мутахассислари билан маслаҳатлашмиз. Бу бизнинг режамизда бор”, – дея маъдум қилди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президент сайлови 2021 йилнинг 10 январида бўлиб ўтади.