Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: муфтий ўринбосари янги Конституция лойиҳасига қарши чиқди

4122

Қирғизистон муфтийсининг ўринбосари Қодир Маликов янги Конституция лойиҳасини шарҳлаб, унга ўз эътирозларини билдирган.

"Жогорку Кенешда ишлаб чиқилган (тор доирадаги одамлар томонидан) ва парламентнинг расмий веб-сайтида жамоат муҳокамасига тақдим этилган Конституцияга тузатишлар лойиҳаси, шахсан мени, диндор сифатида хавотирга тушишимга сабаб бўлмоқда!" - деган Маликов.

У Конституция лойиҳасида диний қадриятларнинг ўрни, ҳимояси ва ривожланишини "ҳисобга олмаслик"дан хавотирда.

“Афсуски, Конституцияда, ҳатто унинг муқаддимасида ҳам Аллоҳ, аждодларимиз эътиқодининг маънавий қадриятлари, маънавий ва ахлоқий тамойилларни ҳимоя қилиш тўғрисида жой йўқ экан. Аммо бу жуда муҳим, чунки асосий муаммо давлат тузилиши моделида эмас, муаммо инсонда, жамиятда, адолат, ҳалоллик, фуқароларнинг ҳуқуқлари тенглиги (шу жумладан мусулмон умматида) каби тушунчаларда!" - деган муфтий ўринбосари.

Шунинг учун у Исломнинг мамлакатда аҳамиятини оширишга қаратилган баъзи тузатишларни таклиф қилди.

Масалан, Конституциянинг муқаддимасига "Яратувчи", "Парвардигор", "иймон" ва "Худо" каби атамаларни киритиш шулар жумласидандир.

Маликов Конституция даҳрийча бўлмаслиги учун "унда дунёвийлик моделини очиб беришни" таклиф қилган.

"Дунёвийлик диний ташкилотларнинг давлат идоралари ва давлат муассасалари фаолиятига аралашмаслиги хусусиятида бўлади", деб таклиф қилади муфтий муовини, аммо давлат "диний, дунёвий ва миллий қадриятлар тизимларининг уйғунликда бирга яшаши" учун шарт-шароит яратиши керак деган фикрларни қўшиб қўяди. 

Бошқа нарсалар қатори, Маликов "хавфли бузғунчи мафкуралардан тўсиқ ёки фильтр ўрнатишни" таклиф қилади, шунда сиёсат барча соҳаларда диний қадриятлар билан мос бўлади.

Шунингдек, у диний қадриятлар "жамият ва давлатчиликни ривожлантиришда ахлоқий қадриятларнинг асосий манбаи" деб тан олиниши керак, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Маликов давлат сунний мазҳабни ривожлантириш учун шароит яратишини истайди.

"Халқаро шартномалар ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини қўллаш тартиби ва шартлари Қирғизистон Республикаси манфаатлари ва унинг суверенитетига таҳдид ёки зарар етказмаслиги керак", деган Маликов.

У ҳокимият "диний қадриятларни" ҳимоя қилиши учун "давлат ва жамиятдаги диннинг ҳуқуқлари ва роли кафолатларини мустаҳкамлашни" таклиф қилган ва фикр ва фикр эркинлиги ҳуқуқлари "динни қасддан ҳақорат қилиш"га тааллуқли бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, Маликов оғир жиноятлар учун ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилган.

У президентликка номзод "диний эътиқодга ҳурмати бўлиши" ва президент лавозимига киришгандан сўнг Қуръон ва Конституцияга қасамёд қилишини хоҳлашини билдирган.

Янги Конституция лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган. Лойиҳа амалдаги Конституциядан сезиларли фарқ қилиб, ноаниқ таърифларга эга. Масалан, "ахлоқ" сўзи каби ва давлат раҳбарига янада катта имкониятлар беради.

2021 йил 10 январда бўлиб ўтадиган Президент сайлови куни Конституцияга тузатишларни қабул қилиш бўйича ҳам референдум ўтказилиши кўзда тутилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда сайловнинг якуний натижалари эълон қилинди

956 17:00 16.01.2021

Қирғизистон: ўлимлар яширилган, ёрдам талон-тарож қилинган

1056 11:00 16.01.2021

Қирғизистон: рақиблари Жапаровнинг ғалабасини тан олмаяпти

923 19:00 11.01.2021

Қирғизистон: сайловнинг дастлабки натижалари маълум бўлди

1017 08:49 11.01.2021

Қирғизистонда ким президент бўлади?

922 09:34 10.01.2021

Қирғизистонликларнинг маошини Россия тўлаб берадиган бўлди

1302 11:00 26.12.2020
« Орқага