Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон қарз масаласида Хитойдан енгиллик сўраяпти

1354

Қирғизистон ташқи қарз масаласида Хитойдан яна бир бор енгиллик сўради ва Қирғизистондаги Хитой корхоналарининг хавфсизлигини таъминлашга ваъда берди. 

Ушбу илтимос ва ваъда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевнинг хитойлик ҳамкасби Ван И билан телефон мулоқоти чоғида янграган. 

Казакбаев коронавирус пандемияси макроиқтисодий вазиятга салбий таъсир кўрсатганини айтиб, ташқи қарз юкланмасини енгиллаштириш масаласида ёрдамнинг муҳимлигини таъкидлаган. Шунингдек, у Қирғизистондаги Хитой компаниялари, корхоналари ва фуқароларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилишини маълум қилган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги муаммоли масалаларни аниқлаш учун етакчи Хитой компаниялари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказмоқчи. 

Қирғизистон август ойида ҳам қарз бўйича тўловларни енгиллаштиришни Хитойдан илтимос қилган эди. 

Жорий йил августига қадар Қирғизистоннинг умумий ташқи қарзи 4,8 миллиард долларга етган, Бишкек ушбу сумманинг 1,7 миллиард долларини Пекинга қайтариши керак.

Қирғизистон жорий йилда коронавирусга қарши кураш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва бюджет дефицитини қоплаш учун Хитойдан 742,9 миллион доллар сўраган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатий ўн саҳоба: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу (64-қисм)

119 23:29 21.01.2021

Тиловат йўналиши ҳафта ғолиблари аниқланди

132 22:36 21.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (2-қисм)

162 22:31 21.01.2021

«Шайх Салоҳдан фиқҳий сабоқлар»ни кўриб боринг!

364 20:49 21.01.2021

Биз ҳам ўзгарармиканмиз?..

737 20:00 21.01.2021

Жароҳатга масҳ тортиш ҳукми

282 19:00 21.01.2021
« Орқага