Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини чеклади

608

Вақтинчалик тақиқ олти ой муддатга, айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга амал қилади. 

Қирғизистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини мамлакатдан олиб чиқишга (экспорт қилишга) вақтинчалик тақиқ жорий қилди, деб хабар бермоқда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

Қарор мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган. 

Вақтинчалик тақиқ қўшимчага мувофиқ, айрим турдаги қишлоқ хўжалиги товарларини Евросиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга олти ой муддатга амал қилади. 

Бундан ташқари, ҳукумат 2022 йил 1 ноябрдан 2022 йил 31 декабргача, шу жумладан, Қирғизистон ҳудудидан ташқарида Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга буғдой унини экспорт қилишнинг миқдорий чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу миқдор 100 минг тоннани ташкил этади. 

Қайд этилишича, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб етти кун ўтгандан кейин кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ аъзолари — Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон давлатлари киради. Ўзбекистон мазкур иттифоққа аъзо бўлмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Унаштирилгач кўришиб юрса бўладими?

2247 09:15 18.01.2023

Aфғонистондаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

580 12:09 06.12.2022

Қатар жаҳон чемпионатида нимага эришади?

1969 18:00 21.11.2022

Афғонистон: мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

664 11:53 30.09.2022

Россия фуқаролигини олганларнинг чақирув ёшини ошириш таклиф қилинди

827 13:35 26.09.2022
« Орқага