Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: рақиблари Жапаровнинг ғалабасини тан олмаяпти

999

Қирғизистон президентлигига номзодлар Адахан Мадумаров ва Абдил Сегизбаев 10 январь куни бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини тан олмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар бермоқда. 

Адахан Мадумаровнинг айтишича, сайловда оммавий равишда қаллобликлар рўй берган, жумладан, сайлов участкаларига коронавирусга тест ўтказиш баҳонасида флешка кўтарган махсус хизматлар ходимлари келган. «Ҳозир ҳеч ким қарши чиқмайди, эҳтимол ҳозир сиёсатчилар жим туради, лекин эртага халқда саволлар пайдо бўла бошлайди», – деди у. 

Абдил Сегизбаев эса сайлов натижаси устидан шикоят қилишини, чунки натижалар сохталаштирилган деб ҳисоблашини ва Садир Жапаровнинг ғалабасини тан олмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, бюллетенларнинг 97,74 фоизи санаб чиқилгач, Қирғизистон президентлигига номзод Садир Жапаровнинг 79,12 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди. Адахан Мадумаровга эса сайловчиларнинг 6,68 фоизи овоз берган. 

Садир Жапаров ҳокимиятга 2020 йилнинг октябрида келди. У президент сайловида қатнашиш учун 2020 йилнинг 14 ноябрида президент вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ваколатини топширди ва бош вазир вазифасини бажаришни тўхтатди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистон дефолт ёқасида турибди: стратегик объектлар қўлдан кетиши мумкин

3572 21:20 21.02.2021

Қирғизистон. Болалар ўртасида пневмония тарқалди 

812 15:05 19.02.2021

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашади 

3933 15:43 18.02.2021

Жээнбеков умрадан қайтди. У судга чақирилиши мумкин

847 18:00 15.02.2021

БМТ давлатларни Суриядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

569 13:35 09.02.2021

Қирғизистон ҳукуматида муҳим ўзгариш

1663 16:15 05.02.2021
« Орқага