Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон "Россияга қўшилиш" ҳақидаги иддаога жавоб қайтарди

4115

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги диаспора раҳбари Раимқул Аттакуровнинг мамлакат Россия Федерациясига қўшилиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақидаги гапларига изоҳ берди.

Элчихонанинг таъкидлашича, айни пайтда бундай қарорни энг юқори даражада муҳокама қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас. АКИpress нашри ёзишича, дипломатик ваколатхона ходимлари Аттакуров Россия фуқароси эканлигини таъкидладилар ва у баёнотида хусусий шахс сифатида шахсий фикрини билдирган. 

Юқоридагиларга қўшимча қилиб, ушбу масала бўйича Қирғизистоннинг расмий позицияси эълон қилинди: Қирғизистон мустақил, суверен давлат, халқаро ҳуқуқнинг субъекти ва халқаро муносабатларнинг тўла иштирокчиси; Қирғизистон Республикаси Конституциясида мамлакатда рус тили давлат эмас, расмий тил мақомига эга эканлиги таъкидланган. 

«Қирғизистон раҳбарияти давлатимизнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўлида қатъий йўл тутаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шу билан бирга, Қирғизистон-Россия давлатлараро муносабатлари ўзаро ҳурмат, ўзаро тушуниш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш руҳида жадал ривожланиб бормоқда. Халқларимизни умумий тарих ва Евроосиё маънавий қадриятлари бирлаштирган, Қирғизистон ва Россия ишончли иттифоқчилар ва стратегик шериклар", – дейилади Қирғизистон элчихонаси баёнотида. 

Дипломатлар одамларни провокацион характерга эга бўлиши мумкин бўлган баёнотлардан воз кечишга чақиради. Эслатиб ўтамиз, Москвадаги қирғиз диаспорасининг раҳбари бир неча кун олдин Бишкекда мамлакатни Россияга қўшилиши масаласи муҳокама қилинаётганини эълон қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистоннинг вақтинчалик президенти оқланди

434 16:32 20.10.2020

“Қирғизистон ва Россия шу пайтгача бирга бўлган, бундан кейин ҳам бўлади”

694 09:31 20.10.2020

Қирғизистон: президент сайлови январда ўтказилади

497 14:45 16.10.2020

Россия Қирғизистонга молиявий ёрдамни тўхтатди

673 12:50 15.10.2020

Қирғизистон президенти истеъфо бермай туришга қарор қилди

638 08:15 15.10.2020

Бишкекда митинг ўтказиш тақиқланди

436 08:28 13.10.2020
« Орқага