Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: сайловнинг дастлабки натижалари маълум бўлди

1099

Қирғизистонда кеча, 10 январь куни бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. “Акипресс” нашри хабарига кўра, сайловда ўн етти номзод ичидан Садир Жапаров энг кўп – 79,17 фоиз овоз тўплаган. 

Иккинчи ўринни эгаллаган Адахан Мадумаров эса қарийб 6,7 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. 

Президент сайлови билан бир пайтда қирғизистонликлар давлат бошқарув шакли учун референдумда ҳам қатнашди. Маълум бўлишича, референдумда иштирок этганларнинг 80,97 фоизи бошқарувнинг президент шаклини қўллаб-қувватлаган.  

Овоз беришнинг расмий натижалари 24 январда эълон қилиниши кутилмоқда. 

Садир Жапаров матбуот анжумани ўтказиб, давлатни бошқариш ишига қариндош-уруғлари ва таниш-билишларини аралаштирмаслигини таъкидлаган. Шунингдек, у мамлакатни 2-3 йил ичида инқироздан олиб чиқишга ваъда берган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистон дефолт ёқасида турибди: стратегик объектлар қўлдан кетиши мумкин

3579 21:20 21.02.2021

Қирғизистон. Болалар ўртасида пневмония тарқалди 

812 15:05 19.02.2021

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашади 

3937 15:43 18.02.2021

Жээнбеков умрадан қайтди. У судга чақирилиши мумкин

847 18:00 15.02.2021

БМТ давлатларни Суриядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

569 13:35 09.02.2021

Қирғизистон ҳукуматида муҳим ўзгариш

1663 16:15 05.02.2021
« Орқага