Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: “Ташқи қарзни ёпиш учун хорижликларга фуқаролик берилсин!”

907

Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Бекешев инвестиция эвазига чет элликларга фуқаролик беришни таклиф қилди. У тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйди. 

Ҳужжатда қайд этилишича, Қирғизистоннинг ташқи қарзини тўлаш учун ҳукумат очган махсус ҳисобрақамига 100 минг доллар ўтказган чет эллик осонлаштирилган тартибда фуқаролик олади. Жумладан, бундай кишидан охирги уч йилда Қирғизистонда яшаган бўлиш, қирғиз ва рус тилларини билиш, шунингдек, хорижий давлат фуқаролигидан воз кечиш талаб қилинмайди. Ушбу имкониятдан фақатгина Қирғизистон билан умумий чегараси бўлмаган давлатларнинг фуқаролари фойдаланиши мумкин.    

Жорий йил июлининг охирида Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,8 миллиард долларга етган эди. Бишкек ушбу сумманинг 1,7 миллиард долларини Хитойга тўлаб бериши керак. 

Инвестиция эвазига Қирғизистон фуқаролигини бериш таклифи икки йил аввал ҳам муҳокама этилган, бироқ бу амалга ошмаган эди. 
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатий ўн саҳоба: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу (64-қисм)

114 23:29 21.01.2021

Тиловат йўналиши ҳафта ғолиблари аниқланди

129 22:36 21.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (2-қисм)

161 22:31 21.01.2021

«Шайх Салоҳдан фиқҳий сабоқлар»ни кўриб боринг!

362 20:49 21.01.2021

Биз ҳам ўзгарармиканмиз?..

736 20:00 21.01.2021

Жароҳатга масҳ тортиш ҳукми

280 19:00 21.01.2021
« Орқага