Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: ўлимлар яширилган, ёрдам талон-тарож қилинган

1283

Қирғизистонда Гуманитар ёрдам тақсимланишини ўрганиш бўйича идоралараро комиссия мамлакатда коронавирус туфайли вафот этганлар сони расмий статистикада кўрсатилгандан аслида кўпроқ эканлигини, гуманитар ёрдамнинг бир қисми эса талон-тарож қилинганини аниқлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар бермоқда.

“Идоралараро комиссиянинг хулосасига кўра, пандемиядан ўлимлар сонида бир неча минглик фарқ бор. COVID-19нинг биринчи тўлқини чўққига чиққан пайтда амалдорлар ҳужжатларни кечиктирган, бунинг оқибатида даволаш ва дори-дармон билан боғлиқ муаммо келиб чиққан”, – деди Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Элвира Сурабалдиева. 

Унинг таъкидлашича, идоралараро комиссия оддий шифокорларнинг ҳеч бирига эътироз билдирмайди, чунки улар пандемияга қарши қаҳрамонларга курашаётган бир пайтда айрим раҳбарлар узоқ касаллик таътилига чиқиб олган, баъзи касалхоналарнинг бош шифокорлари эса “қизил ҳудуд”ларга умуман бормаган.  

Шунингдек, Элвира Сурабалдиева пандемия даврида Қирғизистонга келган гуманитар ёрдамни айрим шахслар ўғирлаш билан шуғулланганини айтди. 

Гуманитар ёрдам тақсимланишини ўрганиш бўйича идоралараро комиссиянинг ҳисоботи яқин кунларда эълон қилинади. Комиссиянинг иш олиб бориши ҳам осон кечмаган: айрим аъзолар эҳтимолий оқибатлардан чўчиб ишни биринчи кунлардаёқ ташлаб кетган, баъзи аъзолардан эса дўстлари ва танишлари ишламасликни сўраган.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек анклавларга йўллар очиладими? – Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди

1021 08:34 28.02.2021

Қирғизистон дефолт ёқасида турибди: стратегик объектлар қўлдан кетиши мумкин

4033 21:20 21.02.2021

Қирғизистон. Болалар ўртасида пневмония тарқалди 

823 15:05 19.02.2021

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашади 

4010 15:43 18.02.2021

Жээнбеков умрадан қайтди. У судга чақирилиши мумкин

886 18:00 15.02.2021

БМТ давлатларни Суриядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

583 13:35 09.02.2021
« Орқага