Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон ва Туркия парламенти раҳбарлари муҳим анжуман олдидан учрашди

205

Қирғизистон парламенти (Жогорку Кенеш) раиси Талант Мамитов 23 июнь, пайшанба куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) раиси Мустафо Шентоп билан учрашди. Бу ҳақда Жогорку Кенеш матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Талент Мамитов Қирғизистон Туркия билан қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади. “Мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги сиёсий мулоқот сақланиб қолмоқда. Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилади”, — деди Мамитов. 

Жогорку Кенеш раиси парламентлараро ҳамкорлик масалаларига тўхталар экан, туркий давлатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш зарурлигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, Туркий тилли давлатлар нинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган ХII ялпи мажлисида бир қатор муҳим ва аҳамиятли қарорлар қабул қилинади. 

Мустафо Шентоп, ўз навбатида, Туркия Қирғизистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Икки давлат парламентларидаги дўстлик гуруҳлари учрашувларини ташкил этиш орқали икки томонлама парламентлараро алоқаларни кенгайтириш зарурлигини айтиб ўтди. Шентоп Талант Мамитовни Туркияга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. 

24 июнь куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпон-Ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясининг ХII ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

372 00:56 04.07.2022

Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

376 21:50 03.07.2022

Истинжо қилиш макруҳ бўлган нарсалар

509 21:30 03.07.2022

Чўлоқ қулон

474 20:50 03.07.2022

Қанча бойлигингиз бўлса қурбонлик қилишингиз керак?

1048 20:17 03.07.2022

Мўминнинг қуввати қалбида

235 19:00 03.07.2022
« Орқага