Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистон: вазир ўта йирик миқдорда пора олаётган пайтда қўлга олинди

748

Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев ўта йирик миқдорда пора олаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар қилди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Байшеналиев ўта йирик миқдорда пора олишда гумонланиб ҳибсга олинди”, — дейилади хабарда. 

Бошқарма маълумотларига кўра, хорижлик талабаларни республика олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш чоғида алоҳида йирик миқдорда (110 минг доллар) пора олиш факти ҳозирда ўрганилмоқда. 

Жиноят ишини тергов қилиш натижасида барча тўлиқ маълумотлар тақдим этилади, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Алмазбек Бейшеналиев 2020—2021 йилларда Таълим ва фан вазири лавозимида ишлаган. 2022 йил февраль ойидан буён ушбу лавозимга қайта тайинланганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

347 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

159 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

244 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1083 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

237 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

742 17:35 28.11.2022
« Орқага