Мустақиллик йилларида Қирғизистонда нечта масжид қурилди?

17:30 22.01.2019 970

Қирғизистон Республикасининг Дин ишлари бўйича комиссияси директори Зоирбек Эргешовнинг маълум қилишича, сўнгги 28 йил ичида мамлакат бўйлаб 2500 та янги масжид қуриб, фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда Islom.uz IQNA'га таяниб хабар беради.

– Собиқ иттифоқ даври тугатилганидан сўнг, яъни 1990 йилда Қирғиситонда бор-йўғи 39 та масжди бўлган, – дейди Зирбек Эргешов. – Ўтган 28 йил мобайнида 2500 янги масжид қурилди.

Сўнгги маълумотга мувофиқ, ҳозирда Қирғизистон Республикасининг Дин ишлари бўйича комиссияси томонидан 3233 та диний ташкилот давлат рўйхатига олинган. Бу ташкилотлардан 2 822 таси мусулмонларга, 397 таси насронийларга, биттаси буддистларга, биттаси яҳудийларга ва 12 таси баҳоийлар уюшмасига тегишли.

Маълумот тариқасида айтиш мумкинки, 2018 йил январь ҳолатига кўра Қирғизистон Республикасининг аҳолиси 6 256 700 ташкил этади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!