«Росатом» ва Қирғизистон ҳукумати кичик атом электр станцияларини қуриш бўйича келишувга эришди. Бу борада меморандумнинг имзоланиши Expo-2020 нинг Россия кам қувватли АЭСлари кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, томонлар Қирғизистоннинг РИТМ-200Н реактор заводи негизида кам қувватли АЭС қуриш бўйича келишувга эришган. Шунингдек, ушбу меморандум Қирғизистон Республикасининг ядровий инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ходимларнинг малакасини ошириш борасида биргаликдаги ишлар ҳам назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам атом электр станциялари қурилиши маълум қилинган эди.