Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистонда Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича ишнинг тергови қайта бошланди

1877

     
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича жиноий иш қайта тикланди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган. Тергов ишлари 1 сентябрдан қайта бошланган. Азимжон Асқаровнинг ўлими сабаблари бўйича терговни Жазони ижро этиш давлат хизмати олиб бормоқда.

БМТ қўмитаси инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров қийноқларга, шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муносабатга дучор бўлганини аниқлаган эди. Қўмита иштирокчи-давлатни уни зудлик билан озод қилиш, судланганлигини олиб ташлаш, шу жумладан зарарни тўлиқ қоплаш учун зарур чораларни кўришга буюрган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бу қарор бўйича кўрилган чораларни кўрсатишни сўраган.

Июнь ойида маъмурий суд Азимжон Асқаровнинг даъвоси бўйича иш юритишни тўхтатган, буни ишдаги низо ҳукумат ва даъвогар ўртасидаги маъмурий-ҳуқуқий (оммавий-ҳуқуқий) муносабатлардан келиб чиқмаганлиги билан изоҳлаган. Икки ой ўтгач, Бишкекнинг Свердлов туман суди ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими бўйича терговни қайта бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Азимжон Асқаров 2020 йил 25 июлда 47-сонли турма касалхонасида вафот этди. Тиббий кўрик хулосасига кўра, ўлим ўткир нафас етишмовчилиги натижасида содир бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

641 19:00 01.12.2022

КХШТ саммитида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги можаро муҳокама қилинди

340 16:20 24.11.2022

Таъзия: Қирғизистоннинг биринчи муфтийси вафот этди

607 11:59 23.11.2022

Садир Жапаров Марказий Осиёда қачон тинчлик бўлишини айтди

841 16:45 17.11.2022

Қирғизистон Ўзбекистон билан Кампиробод бўйича келишувни уч ўқишда ратификация қилди

825 15:50 17.11.2022

Садир Жапаров Кампиробод бўйича норози депутатларга мурожаат қилди

1009 12:45 17.11.2022
« Орқага