Янгиликлар

Қирғизистонда хитойликларга қарши намойиш бўлиб ўтди

2978

Бишкекнинг марказий майдони Ала-Тоога Қирғизистондан хитойлик ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбориш талаби билан бир неча юз киши чиқди. Намойишчилар, шунингдек, ҳукуматдан Хитойдаги “сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари”да ушлаб турилган қирғизларнинг озод этилишида кўмак кўрсатишни талаб қилишган деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

“Республикамизда бир неча юз ва балки ундан кўпроқ хитойлик ноқонуний равишда қолмоқда. Улар бозорларда, тоғ-кон ва бошқа соҳаларда ишлайдилар. Биз уларнинг депортация қилинишини талаб қиламиз”, деб айтган намойишчилардан бири.

Намойишчилар агар ҳукумат уларнинг талабларини инобатга олмаса, унда 17 январда яна шундай талаблар билан намойиш ўтказишларини айтишган.

Аввалроқ Хитой шимолидаги Синьцзян-Уйғур мухтор округида маҳаллий аҳоли (уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар, ўзбеклар) “қайта тарбиялаш”га жўнатилаётган сиёсий лагерлар фаолият юритаётгани маълум қилинган. 2018 йилда бундай “тарбияланувчилар” сони 1 миллионга яқинни ташкил қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Azon.uz билан Марказий Осиёдаги энг катта масжидга фотосаёҳат

2346 12:35 10.09.2019

Шавкат Мирзиёевни Бишкекда Қирғизистон Бош вазири кутиб олди

536 16:00 13.06.2019

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

311 13:38 13.06.2019

Хитой раҳбари давлат ташрифи билан Бишкек ва Душанбега келмоқда

715 16:20 10.06.2019
« Орқага