Қирғизистонда муддатидан олдин ўтказилаётган президент сайловлари ва бошқарув шакли бўйича референдумда овоз бериш бошланди. Бу ҳақда республикадаги Сайлов ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
"Бугун республикада ва ундан ташқарида жами 2476 сайлов участкаси очилади", деб хабар беради ТАСС.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8 дан 20 гача ишлайди. Уларнинг 48 таси Қирғизистон ташқарисида, аксарияти Россияда очилади.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулнора Джурабаеванинг сўзларига кўра, президентлик сайловлари унда қатнашган фуқаролар сонидан қатъи назар, референдум эса сайловчиларнинг фаоллиги 30 фоиздан ошса ўтказилган деб тан олинади.
"Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида фаол ўтишини кутмоқда", дея қўшимча қилган у.
Шунингдек, овоз бериш жараёнини 44 мамлакатдан 300 дан ортиқ халқаро кузатувчилар ва 30 дан ортиқ халқаро ташкилотлар кузатиб бориши таъкидланган.
Ноябр ойида Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров ҳам президентлик сайловларида қатнашиш учун ҳужжатларни топширган ва истеъфога чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди.