Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистонда мансабдорларнинг дипломи текширилади

528

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига барча мансабдор шахсларнинг таълим олганлик ҳақидаги дипломларининг ҳақиқийлигини ва хорижий давлат фуқаролиги бор-йўқлигини текширишни топширди.

Текширувдан барча даражадаги давлат хизматчилари – қишлоқлар, туманлар ва вилоятлар, вазирлик ва идоралар, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, президент администрацияси ходимлари, маҳаллий ва шаҳар кенгашлари депутатлари, парламент депутатлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари ходимлари ўтади. 

Уларда сохта диплом, гувоҳнома ва сертификат бор-йўқлиги аниқланади.

Текширув 24 январда бошланади ва уч ой давом этади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси таълим тўғрисида сохта ҳужжатларга эга бўлган барча мансабдор шахсларни ўз хоҳишларига кўра лавозимларини тарк этишга чақирди.

“Акс ҳолда, давлат хизматига кириш ва мансаб поғонасидан кўтарилишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш билан боғлиқ тегишли фактлар аниқлангач, амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар кўрилади”, – дейилади қўмита баёнотида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Осиё-Тинч океани мамлакатлари темир йўлчилари Қирғизистонда йиғилди

289 10:55 02.07.2022

Бишкекда Чингиз Айтматов номидаги кутубхона қайта очилди

134 16:20 01.07.2022

Жапаров ва Раҳмон “яхши қўшничиликка” келишиб олдилар

255 09:45 01.07.2022

Қирғизистон суди собиқ президентни оқлади

1237 08:30 29.06.2022

Чўлпон-Отада Туркий давлатлар ташкилотининг мажлиси бўлиб ўтди

357 12:30 25.06.2022

Қирғизистон ва Туркия парламенти раҳбарлари муҳим анжуман олдидан учрашди

206 12:25 24.06.2022
« Орқага