Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистонда Президентликка номзод сифатида 18 киши рўйхатдан ўтган

628

Қирғизистондаги Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссияси (МСК) 18 кишини президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда шанба куни Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Номзодлар рўйхатида  “Бутун Қирғизистон” (Бирлашган Қирғизистон) партияси раҳбари Адахан Мадумаров, собиқ Президент  вазифасини  бажарувчи Садир Жапаров,  Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Абдил Сегизбоев, депутат Канибек Иманалиевлар бор. Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловлари 2021 йил 10 январь куни ўтказилиши  белгиланган.

Дастлаб , президентлик сайловида қатнашиш учун 63 нафар  фуқаро ўз  номзодини илгари сурган. Аммо улардан атиги 20 нафари сайловчиларнинг 30 минг имзоларини тўплаб, 1 миллион қирғиз соми (12,5 минг доллар) депозит тўлашга муваффақ бўлган. Кейинчалик, МСК икки номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни бекор қилди.

Номзодларнинг сайловолди компаниясига 15 декабрдан старт  берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Ташқи ишлар вазири Урганчга келди

401 21:04 06.03.2021

Йўлдошбек Иброҳим қори томонидан онлайн «Тартил» дарслари

142 20:30 06.03.2021

Аёл ва армия (иккинчи мақола)

188 20:00 06.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи 

299 19:30 06.03.2021

Аёл ва армия (биринчи қисм)

433 19:00 06.03.2021

Диннинг ярмини қандай тўлдирилади?

229 18:30 06.03.2021
« Орқага