Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирғизистонда сайловнинг якуний натижалари эълон қилинди

1078

Қирғизистон марказий сайлов комиссияси муддатидан аввал ўтказилган президент сайловининг якуний натижаларини эълон қилди. Бюллетенларнинг бари ҳисоблаб чиқилгач, сайловда Садир Жапаров 79,23 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди. 

Президент сайловида сайловчиларнинг 39,33 фоизи қатнашган, холос. 

Энди якуний натижалар Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида тасдиқланши зарур.  

Қирғизистонда 10 январь куни муддатидан аввал президент сайлови бўлиб ўтди. Президентликка 17 номзод даъвогарлик қилди, ғалаба қозониш учун эллик фоиздан кўпроқ овоз тўплаш керак эди. Шунингдек, 10 январда президент сайлови билан бир пайтда давлат бошқаруви шаклини белгилаш бўйича референдум ҳам ўтказилди. Сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиғи президент бошқарув шаклини маъқуллашини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек анклавларга йўллар очиладими? – Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди

1086 08:34 28.02.2021

Қирғизистон дефолт ёқасида турибди: стратегик объектлар қўлдан кетиши мумкин

4062 21:20 21.02.2021

Қирғизистон. Болалар ўртасида пневмония тарқалди 

826 15:05 19.02.2021

Қирғизистон ва Ўзбекистон ер алмашади 

4026 15:43 18.02.2021

Жээнбеков умрадан қайтди. У судга чақирилиши мумкин

931 18:00 15.02.2021

БМТ давлатларни Суриядаги фуқароларини олиб кетишга чақирди

587 13:35 09.02.2021
« Орқага