Янгиликлар

Қирғизистонлик бизнесмен ўзини худо, деб эълон қилди

5074

Арстан Олой номи билан танилган қирғизистонлик сиёсатчи ва бизнесмен Арстанбек Абдилдаев ўзини худо, деб эълон қилди. Бу ҳақда Қирғизистон парламенти йиғилишида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешов маълум қилди.

Абдилдаев ва унинг шериклари бундай баёнотлар учун қандай жазога тортилиши мумкинлиги ҳақидаги депутатларнинг саволига жавобан давлат комиссияси раҳбари тадбиркорнинг сўзлари тегишли экспертиза орқали текширилишини айтди.

“Унинг бошқа баёнотлари ҳам текширилмоқда. Экспертиза натижалари бўйича чоралар кўрилади»,  деди Эргешов.

Ўз навбатида, Қирғизистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов, Абдилдаев ва унинг шериклари экспертлар унинг баёноти бўйича қарор қабул қилмагунча, экстремизм учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслигини таъкидладилар.

Қирғиз психиатрлари жамоат арбобининг баёнотига расман изоҳ бермаяпти.

Манба: tarjumon.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши оқибати аянчли, деб баҳоланди

1466 20:49 28.10.2019

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари ҳамкорликда машғулот ўтказдилар

277 18:30 14.10.2019

Azon.uz билан Марказий Осиёдаги энг катта масжидга фотосаёҳат

2013 12:35 10.09.2019

Атамбаев қайси пулларга масжид қурдиргани ўрганилмоқда

1201 12:12 04.09.2019

Иссиқкўл бўйлаб саёҳат (фотожамланма)

1022 15:00 24.08.2019
« Орқага