Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиев барча вазирликлар ва давлат идоралари ходимларининг коронавирус юқиши мумкин бўлган мамлакатларга меҳнат сафарини бекор қилишга кўрсатма берди.
Ҳукумат матбуот хизматининг маълум қилишича, меҳнат сафарлари фақатгина муҳим давлат тадбирлари бўйича ва эпидемиологик вазият яхши бўлган мамлакатларга амалга оширилиши мумкин.
Муҳаммадқалий Абилғазиев коронавирус пандемияси туфайли Қирғизистон иқтисодиётига зарар етаётганини, бироқ аҳолининг саломатлиги бундан муҳимроқ эканини айтди.
Ҳозирги кунгача Қирғизистонда коронавирус аниқланмаган. Инфекциянинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар кучайтирилган.