Россия Қирғизистонга беғараз мақсадда 20 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Россиянинг Бишкекдаги элчихонасининг маълум қилишича, ушбу маблағ Қирғизистон бюджетидаги молиявий тақчилликни камайтириш, давлат ходимларининг маошлари, пенсиялар ва кам таъминланган оилалар учун нафақаларни тўлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш учун ишлатилади.
Беғараз кўмак бўйича келишувни Қирғизистон маъқуллаган ва ҳужжат яқин кунларда имзоланади.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Россия ажратадиган маблағ 30 декабргача келиб тушади. Қирғизистон ишлатилган маблағлар бўйича ҳисоботни 2021 йилнинг 15 мартигача Россияга тақдим этиши зарур.
Россия Қирғизистонга охирги марта 2019 йилда 30 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатган эди.