Қирғизистоннинг собиқ президенти Бишкекда масжид қурди

13:30 04.04.2019 1913

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг 7-миттитуманида янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди, унда мамлакат муфтийси Мақсат Тўқтомушев ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев қатнашди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Мазкур масжид учун ер майдони ва керакли маблағни Алмазбек Атамбаев ажратган. У масжид қурилишида дўстлари ҳам моддий ёрдам кўрсатганини айтди. 

Масжид Қирғизистонда 2010 йилнинг 7 апрелида юз берган инқилобда ҳалок бўлганлар шарафига “7 апрель шаҳидлари” деб номланди. 

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!