Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Қироат хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

683

Фарз намознинг аввалги икки ракатида қироат қилиш вожиб. Намоз ўқувчи қолган икки ракатда эса ихтиёрлидир. Нафлнинг барча ракатларида, витрнинг ҳаммасида қироат қилиш вожиб. Киши нафл намозга киришиб, сўнг уни бузса, қазосини ўқийди. Агар тўрт ракатли намоз ўқиса ва аввалги икки ракатда қироат қилиб, ўтирса, сўнг кейинги икки ракатни бузса, фақат икки ракатни қазо қилади. Агар тўрт ракатли намоз ўқиса ва ракатларда қироат қилмаса, икки ракатни қайтариб ўқийди. Агар аввалги икки ракатда қироат қилиб, қолганларида қилмаса, фақат икки ракатнинг қазоси вожиб бўлади. Агар аввалги икки ракатда қироат қилиб, кейинги икки ракатнинг бирида қироат қилса, кейинги икки ракатни қазо қилади. Агар кейинги икки рактда қироат қилиб, аавлги икки ракатнинг бирида қироат қилса, аввалги икки ракатни қазо қилади. Аввалги икки ракатнинг бирида ва кейинги икки ракатнинг бирида қироат қилса, тўрт ракатнинг қазосини ўқиши керак. Агар фақат аввалги икки ракатнинг биридагина қироат қилса, тўрт ракатни қазо қилади. Агар кейинги икки ракатнинг биридагина қироат қилса, икки ракат қазо қилади. 

Туриб ўқишга қодир бўлсаям нафл намозларни ўтириб ўқиш мумкин. Агар уни турган ҳолда бошлаб, кейин узрсиз ўтириб давом эттирса ҳам бўлади. Ким шаҳардан ташқарида бўлса, улови қайси томонга қараган бўлса, ўша томонга имо-ишора билан нафл ўқиб кетса бўлади. Агар нафлни уловга минган ҳолда бошласа, сўнг ундан тушса, келган жойидан давом эттираверади. Агар бир ракатни тушган ҳолда ўқиб, сўнг уловга минадиган бўлса, намозни бошидан бошлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

906 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

581 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

671 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

796 14:00 27.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

902 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

578 14:00 24.08.2019
« Орқага