Қирол Салмон Фаластин мустақиллигини қўллаб-қувватлайди

13:30 14.02.2019 663

Қирол Салмон Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашувда Саудия Арабистони Фаластин давлатининг мустақиллигини ва пойтахти Шарқий Қуддус бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

Икки етакчи Яқин Шарқдаги тинчлик ва барқарорликка бағишланган конференция арафасида учрашди. Қирол Салмон Саудия Арабистони доимо Фаластин ва унинг халқи томонида бўлишини айтган.

Варшавада ўтказилиши режалаштирилган конференцияда Фаластин ва Исроил ўртасидаги муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш масаласи муҳокама этилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!