Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“Қирқ ёш Аллоҳдан бандага юборилган элчидир”

2301

“Ёшинг қирққа етдими ёки яқинлашдими ёхуд ундан ўтдими?

Қирқ ёшда бўлсанг ёки яқинлашган бўлсанг ёхуд ундан ўтган бўлсанг билгинки, биргина қирқ ёшни Қуръон алоҳида дуо билан хослагандир. Аллоҳ таоло “Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди” деган. У ўтган умр учун шукр, келажак учун дуо ва Ислом динига мансубликнинг эълонидир. Уламолар мазкур дуонинг барча учун, айниқса қирқ ёшга етганлар учун ўта аҳамиятли дуо эканини таъкидлайдилар. У амаллар қабул бўлишининг сабабларидан биридир. Чунки бу оятдан кейинги оятда Аллоҳ таоло “Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир” дейди.

Асарларда “Ким қирққа кирган бўлса энди у охират бозорига кирибди” деган ривоят келади.

Эй қирққа кирганлар, бу ёғига ўзингизни охиратга тайёрланг. Ҳадисларда умматнинг ёши кўп ҳолларда олтмиш билан етмиш орасида бўлиши айтилган. дейди.

Асарларда “Ким қирққа кирган бўлса энди у охират бозорига кирибди” деган ривоят келади.

Эй қирққа кирганлар, бу ёғига ўзингизни охиратга тайёрланг. Ҳадисларда умматнинг ёши кўп ҳолларда олтмиш билан етмиш орасида бўлиши айтилган. “Умматимнинг етмишга борадиган камдир”.

Қирқ ёки элликдан ўтган инсон билиши керакки, қолган умр ўтганидан кўра камроқ бўлишининг эҳтимоли юқоридир. Ўтгани ҳам қандай тез кетди, а? Кўз очиб юмгунча. Ўтгани кўз очиб юмгунча кетган бўлса ва қолгани ундан камроқ бўлса, у қанчалик тез ўтаркин? Қарабсизки, тупроқ остидасиз.

Қирққа кирган инсонга огоҳлик қўнғироғи чалинди.Ундан қирқ ёз, қирқ қиш, қирқ баҳор ва қирқ куз ўтиб кетди.

Ушбу ёшда умрининг ярми ўтиб инсон қуйидаги осон бўлмаган саволларга рўбару келади.

Ҳаётда муваффақиятга эришдингми?

Иш ва касбингдачи?

Оилавий ҳаётдачи?

Асосийси Раббинг билан алоқангда нималарга эришдинг?

Ҳаётни етмиш, саксонга кирганлардан сўранг. “Туш кўргандекман. Кечагина ўйнаб юрган бола эдим. Бугун ўрилишга тайёрман. Учрашув куни яқин” деган жавобни оласиз.

90 га кирган инсоннинг вафотини кўриб қирқ ёки эллик ёшли одам бизга ҳали бор деб ўйлайди. Атрофидан қанчаси кетганини ҳис қилмайди.

Барча нима биландир овора.

Емоқ, ичмоқ билан. Касби кор ва ризқ билан. Хотин ва болалар билан. Тижорат ва сафарлар билан. Уй ва машиналар билан. Ваҳоланки, ўзи сезмаган ҳолда умри тугаб бормоқда.

Масалан, ўн кунлик сафарга борсангиз, еттинчи кундан қайтишни ўйлай бошлайсиз. Ишларни тезроқ битириш, билет олиш ва совға салом танлаш хаёлингизни банд қилади. Демак, еттинчи кунда ўйлар тамоман акс тарафга ўзгаради. Қирққа етганлар қайтиш тадоругини кўринг! Ҳақиқий жасорат ўлимдан қочиш эмас, унга тайёр туриш. Қачонгача ахир? Унга бурилиш вақти келмадими? Тавба ва истиғфор вақти келмадими? Қирққа кирганингда ҳам Раббингга қайтмасанг қачон қайтасан?

Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидир. У “Эй бандам! Учрашув онлари яқинлашди. Учрашувга тайёрмисан” демоқда”.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

Ҳабибуллоҳ Жўрабоев таржимаси
~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَانًا حَمَلَتْهُ أُمُّهُ كُرْهًا وَوَضَعَتْهُ كُرْهًا وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا حَتَّى إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةً قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ (۱۵)

“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлиб, қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Энди қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимга ҳам яхшилик қилгин (яъни фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман”, деди”. (Аҳқоф, 15)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг аҳволи...

885 12:00 11.09.2020

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2320 18:10 01.09.2020

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати

899 21:30 30.08.2020

Қайси садақанинг ажри улуғ?

1660 18:51 23.08.2020

Муҳим таҳлил: Пайғамбар алайҳиссалом қатнашган жангларда ўлимлар фоизи нега паст?

1890 12:30 19.08.2020
« Орқага