Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қирққа яқин давлат Хитойга хат йўллади

4627

Ўттиз тўққиз давдат вакиллари Хитой раҳбариятига хат йўллаб, Шинжон ҳудудидаги лагерларда ушлаб турилган уйғурларни озод қилишга чақирди. “Евроньюс” хабарига кўра, мурожаатга қўшилганлар асосан Ғарб давлатларидир ва улар орасида АҚШ, Австралия, Канада, Литва, Швейцария кабилар бор. 

Шунингдек, хатда Хитой раҳбарияти БМТ Инсон ҳуқуқлари олий комиссари бошқармаси вакилларининг Шинжонга киришига “тўлиқ рухсат” беришга ундалган. 

“Бизга етиб келган ишончли ҳисоботларга қараганда, Шинжонда бир миллиондан ортиқ киши “сиёсий таълим” лагерларида мажбуран ушлаб турилибди. Ҳудудда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари тобора ортаётгани ҳақидаги ҳисоботларни кўрдик. Уйғур маданияти, шунингдек, дин ёки эътиқод эркинлиги, эркин ҳаракатланиш билан боғлиқ жиддий чекловлар бор”, – дейилади хатда. 

Хитой раҳбарияти Ғарбнинг бу тахлит айбловларини рад этиб келмоқда. Пекиннинг таъкидлашича, Шинжонда концлагерлар эмас, касбий таълим марказлари бор ва у ерларда одамларга касб-ҳунар ўргатилади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Си Цзиньпин Хитой генералларини ҳақиқий урушга тайёргарлик кўришга чақирди

1387 13:30 01.12.2020

Рим папаси уйғурлар масаласида Хитойнинг ғазабига учради

2048 10:30 25.11.2020

Хитойдаги масжидларнинг ташқи кўриниши нега ўзгартириляпти?

1442 12:15 19.11.2020

Қирғизистон қарз масаласида Хитойдан енгиллик сўраяпти

1235 08:30 18.11.2020

АҚШ. Янги президентнинг Хитойга муносабати ўзгарадими?

798 12:20 11.11.2020

Пандемия пайтида бойиш бўйича Хитой АҚШни ортда қолдирди

950 09:45 07.11.2020
« Орқага