Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қиёмат куни у “лаббайка” айтиб тирилади

4125

Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб, бўйни синиб вафот этди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар. Иккита кийимда кафанланглар. Унга хушбўйлик ишлатманглар, бошини ёпманглар. У қиёмат куни лаббайка айтиб тирилади!”, дедилар.

Ҳар замон-ҳар замонда “фалончи саждада вафот қилибди”, “пистончи рўза ҳолида вафот қилибди”, “фалончи фақирга садақа бераётиб жон берибди”, деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу ишлар тасодиф эмас. Бу ишлар хизматнинг ниҳоясидаги мукофот. Ким қандай ва нима асосида яшаса шу асосга кўра ўлади. 

Аммо билишимиз лозимки, гўзал хотима дегани фақатгина инсоннинг саждада вафот қилиши ёки рўза тутган ҳолда ўлиши, садақа бераётиб ўлиши ёки ҳажда ўлиши эмас. Гўзал хотима бу ўлим келганида намозларни тарк қилган ҳолатда бўлмаслигинг, рўзадан қазоларинг бўлмаслиги, садақа ва закотлардан бахиллик қилмаган бўлишинг, қодир бўлатуриб ҳажни ортга суриб юрган бўлмаслигингдир. Демак, Аллоҳнинг амрини қоим қилиб турган ҳолида вафот этган кишининг хотимаси гўзал ҳисобланади.

Гўзал хотима, бу – ўлим келганида гарданингда бировнинг ҳақи бўлмаслиги, ака-укаларинг меросини эгаллаб олмаган бўлишинг, инсонларни обрўсига тажовуз қилмаган ҳолда бўлишинг, ғийбат билан уларнинг гўштини емаган бўлишингдир!

Гўзал хотима бу, ўлим келганида қўшниларинг сенинг жаврингдан омонда бўлишлари, тенгдошларингга қалбинг ва тилинг билан юмшоқ муомалада бўлишинг, ота-онангга хорлик қанотларини паст қилган ҳолатда бўлишинг, қариндошларинг билан силаи-раҳмни узмаган ҳолда бўлишинг, хотининг билан гўзал муомалада бўлишинг, фарзандларингни диёнатидан ташвишда бўлишингдир!

Гўзал хотима бу, қандай ўлишинг эмас, қандай яшашингдир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу тўшакда вафот этдилар. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.

Умар розияллоҳу анҳуни чавақлашди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.

Усмон розияллоҳу анҳуни сўйишди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар. 

Али розияллоҳу анҳуга ханжар суқишди. Аммо у зот гўзал хотимага эришдилар. 

Абу Убайда розияллоҳу анҳу вабодан вафот этдилар. Аммо у киши гўзал хотима топдилар.

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу юзлаб жангларда иштирок қилдилар. Лекин тўшакда вафот этдилар. Аммо гўзал хотима топдилар.

Гўзал хотима бу, фақатгина Аллоҳ йўлида ўлиш эмас, балки Аллоҳ йўлида яшаш ҳамдир! 

Автоҳалокатда вафот этган эҳтимол тасбиҳ айтиб кетаётгандир. Инфаркт билан ўлган киши ўша онда фақирга садақа олиб бораётгандир. 

Биз инсонларни жаннатга ва дўзахга тақсимлашга масъул эмасмиз. 

Аллоҳдан гўзал хотима сўрайлик!

Абдулқодир Самарқандий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

126 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

278 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

222 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

197 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

849 16:29 08.12.2021

Расмий никоҳда бўлмаган оила ажрашса болаларга нафақа бериладими? – Адлия вазирлиги жавоб беради

663 16:05 08.12.2021
« Орқага