Қизи ўлганида суюнган ота...

10:00 18.08.2018 2382

Уч йил аввал Буркина-Фасода қизи ўлган отанинг севинч ёшларига гувоҳ бўлдим. Айтишича, қизи кутилган юрак хуружидан вафот этибди, ота эса ўзида йўқ хурсанд...

Қишлоқ имоми бўлган ота қариб қолган, устига-устак, камбағалгина экан. Бир пайтлар қизи ўқитувчиликка ўқиётиб насроний динига ўтиб кетибди ва насроний одамга турмушга чиқибди. Анча йиллар кейин мусулмонларга қарашли мактабда ишлай бошлабди ва Ислом билан қайтадан танишибди. Эридан ажрашибди ва орадан ҳеч қанча ўтмай вафот этибди.

Отаси шунчалар хурсанд эдики, шодликдан қанот чиқариб учиб кетадиган даражада эди.

“Қизим мусулмон бўлиб ўлди”, – дер эди ота севинч ёшларини тўкканча...

Ҳошим Оқин

Туркчадан У. Адҳамов таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!