Қизил майдонда қрим-татарлар намойишга чиқди: «Бизнинг болаларимиз террорчи эмас»

09:34 11.07.2019 1302

Россия полицияси чоршанба куни Москвадаги Қизил майдонда Қрим татарларини етти нафар намойишчисини қўлга олди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Намойишдан мақсад беш йил муқаддам Россия Украинадан қўшиб олинган Қораденгиз ярим оролидаги ҳуқуқбузарликларга эътибор қаратиш эди.

Қрим аҳолисининг 15 фоизини ташкил этадиган татарлар, асосан, мусулмонлар жамоаси рус бошқарувига қаршилик қилмоқда ва 2014 йилдаги референдумни ноқонуний деб ҳисоблайдилар.

Москва Қрим татарлари партиясининг қонуний органини тўхтатиб қўйди ва кейинчалик жамоат раҳбарларининг айримларини сепаратизм билан боғлиқ айбловлар билан қамоққа ташлади.

Ҳукумат қрим-татарларни экстремистлар ва тақиқланган исломий гуруҳ Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари деб ҳисоблайди.

Tarjumon.uz'нинг ёзишича, чоршанба куни эрталаб, намойишчилар Қизил майдон бўйлаб плакатлар билан узун чизиқ устида жим туришарди. Улар дўппи кийган ва узун соқоллари бўлган камида 20 нафар қрим татар кишиси эди.

Плакатларда "Бизнинг болаларимиз террорчи эмас. Қрим татарларининг репрессиясини тўхтатинг" деб ёзилган.

Бошқаларида Россия ҳукуматини Қримда “этник ва диний репрессиялар»ни тўхтатишга чақирган.

Кўп ўтмай Россия полицияси келиб, намойишчиларга ўз плакатларини ёпишларини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишларини сўради.

Интернетдаги янгиликлар портали ТV Rain’нинг содир бўлган воқеа видеосида иккита полиция машинасида етти нафар намойишчини олиб кетишгани тасвирланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!