Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қоидабузарликни тасвирга олиб жўнатиш хоинликми?

2571

Йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солиш – шаръий сиёсат маҳсули.

Шаръий сиёсат шариатда далили йўқ масалаларда ҳоким томонидан жамиятга манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни ўйлаб жорий қилинган фармон ё ҳукмдир, унга риоя қилиш вожиб саналади. 

Масалан, светофор қоидалари, ўқ чизиқни босмаслик ва тезликни оширмаслик инсон ҳаёти ё соғлигини сақлаб қолиш учун жорий қилинган. Бинобарин, бу ишлар жамиятга фойда келтиради ё зарарни даф қилади. 

Гарчи бу қоидалар янги пайдо бўлгани учун Қуръон ва суннатда сариҳ ва равшан далилга эга бўлмаса-да, аммо бу икки манбадан олинган қоидалар ичида "манфаатни жалб қилиш ёки зарарни даф этиш" ҳам мавжуд бўлгани сабабли мазкур қоидаларга риоя қилиш вожиб бўлади. 

Энди ана шу қоидаларни бузганларни масъул жиҳатларга етказиш мавзусига келсак, қадимда ислом диёрида муҳтасиблик ва иҳтисоб ишлари жорий қилинган. 

Муҳтасибнинг вазифаси жумладан жорий ҳукм ва қоидалар халқ томонидан қандай бажарилаётганини назорат қилишни ва ҳуқуқи берилган бўлса, ҳатто жазолашни ўз ичига олган. 

Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳозирги ҳолатимизда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаётганларни суратга олиб, тегишли жиҳатларга юбораётган кишиларни ана шу муҳтасибларга ўхшатиш мумкин. 

Чунки улар итоат этилиши лозим бўлган қоидаларнинг бузилиши ҳақида хабар беришмоқда. Буни қонун чиқарувчи жиҳат жорий қилган ва уларнинг бу ишларини қўллаб-қувватлайди. 

Агар ҳақлари йўқ ва қонуний бўлмаган ишларни етказишса, яъни шариатда буюрилмаган ёки ҳоким амр этмаган ишларда айғоқчилик қилишса, у ҳолда хоин, дея аталишлари мумкин. 

Мавзуни яхшилаб ўрганмоқчи бўлганлар "Шаръий сиёсат" ҳамда "Ҳисба ва муҳтасиблик" мавзуларига мурожаат қилсинлар.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Охират кунига иймоннинг молиявий муомалотларга таъсири

467 22:00 24.02.2021

“Azon лойиҳасидан кўзлаганларим...”

553 09:00 20.02.2021

Борлиқ инсон учун бўйсундирилганига иймон келтиришнинг молиявий муомалотларга таъсири

307 20:23 19.02.2021

Аллоҳга иймон келтиришнинг молия муомалаларига таъсири

1236 17:08 18.02.2021

Музораба нима?

1060 16:54 18.02.2021

“Ислом уч рукндан иборат, аммо бизда учинчи рукн етишмаяпти...”

1162 10:03 18.02.2021
« Орқага