Қолдиқ ва бошқа нарсалар ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

23:00 27.06.2019 535

Ҳар ҳайвоннинг тер томчиси қолдиғидек ҳисобланади. (Демак олдидан қолган сув покиза бўлса, ундан теккан тер томчиси ҳам нажас ҳисобланмайди). Одам ва гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қолдиғи покиза. Жумладан жунуб, ҳайзли ва кофир инсонларнинг оғзи теккан сувлар пок саналади. Итнинг ва йиртқич ҳайвонларнинг қолдиғи нажас.  Мушукнинг қолдиғи покиза макруҳдир. Очиқда юрган товуқнинг, йиртқич қушларнинг ва уйларда яшовчи илон ва сичқон каби жонзотларнинг қолдиғи макруҳ. Катакдаги товуқнинг тумшуғига нажосат тегмаса қолдиғи покиза ҳисобланади. Эшак ва хачирники эса шубҳали, шу даражадаки, агар уларнинг қолдиғидан бошқа сув тополмаса таҳоратга қўшиб таяммум ҳам қилинади. Отнинг қолдиғи покиза саналади.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!