Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Қонхўр нобелчилар

7527

Бернард Шоу айтади:

"Мен Алфред Нобелнинг динамитни ихтиро қилганини кечиришим мумкин. Аммо Нобель мукофотини ихтиро қилганини кечира олмайман!".

Менимча Нобель мукофоти кўпинча эгилувчан-чўзилувчан меъёрларга бўйсунади. Менимча энг тўғри берилган мукофот турли илмлар ва тиббиёт соҳасида берилган мукофотлардир. Энг ёлғони эса тинчлик ва адабиёт соҳасида берилган мукофотлардир.

Бу нарса ҳам албатта "Оқ уй"нинг ва Тель-Авивдаги Исроил кнессетининг хоҳишларига мос келсагина бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда буларга зид бўлмаслиги керак!

Агар бир ёзувчи яҳудийларнинг Гитлер печкаларида ёндирилгани ҳақида роман ёзса ва бу асар Нобель мукофотига лойиқ кўрилса, сўнгра муболаға қилинган қурбонлар сонида ёзувчи кишиларни шубҳага солса шунинг ўзи ёзувчини Рожи Гароди сингари балога гирифтор бўлишига кифоя қилади.

Тинчлик борасида берилган мукофотларни сўраб ўтирма! Иргун гуруҳларига бошчилик қилган Исроилнинг собиқ бош вазири Менахем Бегиннинг қатлиомларини ҳали Фаластин унутгани йўқ. Уларнинг энг машҳури Дайри Ясин қишлоғида бўлган қатлиом эди.  Менахем Бегин буни ўзининг "Қўзғолон, Иргун қиссаси" китобида фахр билан эслаб ўтган. Шунга қарамай Бегин тинчлик учун Нобель мукофотини қўлга киритган.

Хагана гуруҳларининг бошлиғи Исҳоқ Рабин қилган хунрезликларни Фаластин унутгани йўқ. Буни қутилиб қолганлар эмас, яҳудий тарихчиси  Илан Паппе ўзининг "Фаластиндаги ирқий тозалаш" номли китобида айтиб ўтган. Аммо Рабин шунга қарамай тинчлик учун Нобель мукофотини олган.

Демонадаги ядро тадқиқот марказига асос солган ва Ғазза ва Қанада қонхўрлик қилган Шимон Пересни барча билади. У ҳам тинчлик бўйича Нобель мукофоти олган.

Барак Обамани барча билади. У тўккан қонлар ҳали қуригани йўқ. У ҳам тинчлик учун Нобель мукофотини олган.

Қонхўрлар рўйхати тугамайди. Улар ичида аёллар ҳам бор. Роҳинжа мусулмонларини қирғинбарот қилган Бирманинг бош вазираси ҳам тинчлик учун Нобель мукофотини, фикр ва эътиқод эркинлиги учун Сахаров мукофотини, башариятга қилган хизматлари учун Конгресс медалини олган!

Агар биров билмасдан мушукни тепиб юборса, сўнгра дунёдаги ўнта катта урушни тўхтатса унинг мушукни тепиб юборгандаги жиноятини бу урушларни тўхтатгани  оқлай олмайди. Унинг Нобель мукофотини олиши муҳол бўлади. Аммо мусулмонлар қони юқорида тепки еган мушукнинг биқинидаги оғриқдан ҳам арзон. Бизга йиғлайдиган ҳеч ким йўқ! Бизнинг ўликларимиз қонхўрларни тинчлик учун Нобель мукофотини олишдан тўса олмайди!

Адҳам Шарқовий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиббиёт соҳасидаги Нобел мукофоти вирусологларга берилди

395 18:30 05.10.2020

Шахматчи ва қори: Нобель мукофотини ким олди?

4511 15:30 08.08.2020

“Яман – халқаро ҳамжамият сассизлигининг қурбони”

777 17:00 10.12.2019

«Виждонсизларга Нобел мукофоти берилмаслиги керак»

2436 19:20 07.12.2019

Кўпчилик у ҳақида эшитмаган: Нобел мукофотининг покистонлик илк совриндори

1836 11:00 30.10.2019
« Орқага