Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Қонлар ҳалолми?

1498

Биз яшаётган дунёмиз ҳар томонлама глобал муаммолар қуршовида қолмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва бошқа маълумотларига эътибор берган киши ҳайратдан ёқа ушлайди. Охирги пайтларда диний ва эътиқодий масалалар ҳам тез-тез баҳс мунозаралар майдонига айланмоқда. Шулардан бири инсоннинг қонини тўкиш шаръан мумкин ёки мумкин эмаслиги масаласидир.

Ислом шариати нуқтаи назаридан қарасак, ҳар бир мўмин-мусулмонннг қонини тўкиш иккинчи бир мусулмон учун ҳалол бўлмайди. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир»” ( Нисо, 93)

Эътибор берсак, мазкур ояти каримада комил мўмин-мусулмон одам бундай қабиҳ ишга асло қасддан  қўл урмаслиги айтилмоқда. Шунинг ўзи ҳам бундай ишларни амалга ошириш ёки даъво қилиш қанчалар оғир гуноҳ эканини кўрсатади. 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж мавсумидаги хайрлашув хутбаларида ҳам айни масалага тўхталиб ўтган эдилар. Мазкур хутбаларида шундай дедилар:

“Албатта сизларни қонингиз, мол-мулкингиз бир-биригизга, мана бу кунларингиз, мана бу ойингиз ва мана бу шаҳрингизни ҳурмати каби ҳаромдир” (яъни ўзаро урушлар ҳаром қилинган шаҳар Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара, урушлар ҳаром қилинган маълум ойлар ва Макка фатҳ қилинган кун)

Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилади:

“Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай дедилар: «қиёмат куни одамлар орасида энг биринчи ҳукм қилинадиган нарса қон давосидир", Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу мавзуда яна кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. 

Қуйида йирик алломаларимизнинг ҳам бу борадаги фикрларини келтириб ўтамиз. Жумладан:

Ибни Касир роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

“Ҳеч бир баҳона ва сабаб бир мўминга иккинчи бир мўминни ўлдиришни ҳалол қилмайди. Зеро «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»ларда ибни Масъуддан қуйидаги ҳадиси шариф ворид бўлган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 

«Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ» деб гувоҳлик берган ва менинг пайғамбарлигимга иймон келтирган бирорта мусулмоннинг қони ҳалол эмас. Аммо учта ишни содир этган бўлса бундан мустаснодир: нафс нафс билан (бировни ўлдирган жиноятчининг устида жиноятига муносиб тарзда қасос жорий қилиш), уйланган бўлса ҳам зино қилган зинокорни ва мусулмонлар жамоатидан айрилиб диндан қайтган муртадни”.  

Ушбу ҳадиси шарифдаги қасос масаласи ояти карималарда ҳам баён қилинган ҳукм бўлиб, аммо унинг ижроси қозиёт маҳкамасида маълум талаб ва низомлар асосидагина ижро этилади. Ислом шариати бу каби муҳим ишларни ҳар ким ўз билганича амалга оширишига рухсат бермайди.  Чунки бу иш одамларнинг ўз ихтиёрига ташлаб қўйилса жамият орасида баттар хунрезлик ва қирғинлар кўпайиб кетиши мумкин. Аслида қотиллар устидан қасос ҳукмини жорий этилиши ҳам жамият аъзолари орасида қон тўкилишини олдини олиш, яъни қон ва жон ҳимоясига қаратилган чорадир.    

Тоҳир Воҳид

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қиёмат бўлиб қолса ҳам тўхтатилмайдиган иш...

632 20:30 18.02.2021

Мушрикларга таҳдид ҳақидаги ҳадиснинг изоҳи

714 15:05 08.02.2021

Агар шошмаса...

2546 08:00 16.01.2021

Ҳадис илми: Ҳанафийлар оҳод хабар ақл тақозосига зид келишини икки шарт билан қайдлаганлар

236 22:15 12.01.2021

Ҳадис илми: Ижмони ҳужжат эканлигини инкор қилувчиларга раддия

309 21:05 09.01.2021

Ҳадис илми: Сукутий ижмо недир?

273 19:30 07.01.2021
« Орқага