Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қонун бўйича Халқаро фан олимпиадалари ғолибларига қанча мукофот берилади?

969

“Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 май, ПҚ-4306-сонли қарорига асосан:

а) халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун — 500, ўқитувчисига — 450 баравари;

2-ўрин (кумуш медаль) учун — 300, ўқитувчисига — 250 баравари;

3-ўрин (бронза медаль) учун — 200, ўқитувчисига — 150 баравари;

 

б) асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин учун — 50 баравари;

2-ўрин учун — 35 баравари;

3-ўрин учун — 30 баравари;

 

в) халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади;

 

г) таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган:

халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз;

асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қатар яна бир йирик спорт мусобақасини ўтказмоқчи

419 10:30 30.07.2020

5 ёшли Муҳаммадюсуф ментал арифметика бўйича Бутунроссия олимпиадасида муносиб ўрин эгаллади

1285 14:40 15.02.2020

Халқаро фан олимпиада ғолиблари автомашина билан тақдирланади

679 10:40 12.02.2020

Япония олимпиада вақтида ҳалол стандартни жорий этади

629 16:34 05.02.2020

Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга тест синовларисиз қабул қилинади?

792 18:20 04.02.2020
« Орқага