Таҳлил

1 октябрдан қонунчилик соҳасида бизни қандай ўзгаришлар кутмоқда?

1745

Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган авто ишончнома бекор қилинади.

Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

Солиқ соҳасидаги бошқа ўзгаришлар:

2019 йил 1 октябрдан:

  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъий назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади;

товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни сотишдан тушум миқдоридан қатъий назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар;қуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғидан, шу жумладан импорт қилинганда ҳам, имтиёзлар бекор қилинади:

  • асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси;
  • соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;
  • қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;
  • юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбайини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

Шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

Айрим нашриётлар лицензия учун давлат божи тўламайдилар.

Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари электрон кўринишда келишилади ва киритилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб ва кейинги даврда — манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишиш (виза қўйиш) ҳамда кейинчалик қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилади.

Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базаси юритилади.

Мажбурий ижро бюроси Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини юритади, унга тегишли маълумотлар базаси тизимлари билан интеграция қилиш йўли билан қуйидагилар киритиб борилади:

  • ижро органлари юритувига келиб тушган барча ижро ҳужжатлари;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) томонидан солинган ва ундирилган маъмурий жарималар ҳақидаги маълумотлар.

 “Меҳрибонлик“ уйлари ходимларининг тариф ставкалари ўзгаради.

“Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари раҳбар ходимлари ва олий маълумотли тарбиячилари ҳамда барча турдаги халқ таълими муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устама бекор қилинади.

Шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари фақат “E-IJRO AUKSION” орқали тақдим этилади.Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга “YERELEKTRON” ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда “YERELEKTRON” ААТ орқали амалга оширилади.

Ер участкасини танлаш материаллари юзасидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳудудий ташкилотлари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонун кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонуни ҳамда Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга киритилган шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар кучга киради.

Эски автотранспорт воситаларини янгисига алмаштириш мумкин.

Юртимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари эгалари учун ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи “TRADE-IN” дастури жорий этилади.

Манба: Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Алкоголь дўконлари мактабларга 300 метр «яқинлашди»

491 14:00 20.11.2019

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси тақиқланди

464 18:00 24.10.2019

ОАВга босим ўтказиш энди янаям қийин бўлади!

466 10:20 08.10.2019

Янги қонун лойиҳаси: энди журналистларга босим ўтказганларга қаттиқ жазо тайинланади

303 11:25 07.10.2019

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди

891 10:22 02.10.2019
« Орқага