Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қонунчиликка исломий молия тартиблари киритилиши таклиф этилди

1175

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, юридик фанлари доктори, профессор Омонбой Оқюлов янги таҳрири устида ишланилаётган Фуқаролик кодексига Исломий молия механизмлари ҳамда олди-сотди қоидалари киритишни таклиф этмоқда.

Бу ҳақда профессор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг фикрича, Кодекс лойиҳасининг 37-бобида таваккалчилик бурчи тенг тақсимланадиган қарз ва кредит шартномаларига бағишланган нормаларга ўрин берилиши лозим. Исломий молия муассасаларида битимлар «қарз берувчи ҳам фойдага, ҳам зарарга шерикдир» деган тамойил асосида тузилади. Ислом динига эътиқод қилувчилар учун судхўрлик оғир гуноҳдир. Бинобарин, улар эътиқодига тўғри келадиган шартнома конструкциялари Фуқаролик кодексида ўз ифодасини топиши лозим, дея фикр билдиради О.Оқюлов.

Шунингдек, у олди-сотди шартномасининг умумий қоидаларида мусулмон ҳуқуқида мавжуд бўлган товарнинг камчилигини айтиб сотиш ва унинг оқибатлари, лафздан қайтиш оқибатлари, улгуржи ва чакана олди-сотдида сотувчи томонидан қўйиладиган устамалар даражасини чеклаш каби жиҳатлар ҳам назарда тутилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, Фуқаролик кодексининг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Р-54-64 фармойиши билан тасдиқланган  Ўзбекистон Республикасида фуқаролик қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Тошкент Давлат Юридик университети профессори О.Оқюлов Комиссия аъзоларидан биридир.

Фармойишга кўра Кодекс лойиҳаси жорий йилнинг 1 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак эди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатимизда исломий молиялаш тизимини жорий этишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аҳолининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлгани боис, бу бизнесни кредитлаш ва фуқароларнинг ортиқча маблағларини жалб қилишда катта ёрдам бериши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, исломий банк-кредит тизимини жорий этиш учун ҳуқуқий замин ҳали етарлича шаклланмаган.

Аммо Марказий банк раиси ўринбосари Ботир Зоҳидов бир неча ой аввал, Олий Мажлис йиғилишларидан бирида Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигида ислом банкларини очиш учун тўғридан-тўғри чекловлар мавжуд эмаслигини айтган ва жорий йилда учта банкда исломий молиялаш тизимига ўтилишини маълум қилган эди.
 

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек телеканаллари Россия ва МДҲ давлатларига узатилади

338 20:30 03.03.2021

Россия билан доимий рейсларни қайта тиклаш кутилмоқда

364 10:13 03.03.2021

Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири билан учрашади

260 14:46 02.03.2021

Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатдан ўтди

190 08:30 02.03.2021

Ўзбек анклавларга йўллар очиладими? – Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди

1021 08:34 28.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

422 16:00 27.02.2021
« Орқага